Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент шаҳар ИИББ янгиланган Топ-5 қоидабузарлар рейтингини эълон қилди

“Олтин медаль” ёҳуд  9 млн сўмдан ошиқ жаримани Ваз 21063 русумидаги автомашина ҳайдовчиси қўлга киритди.

8251views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Биринчи ўринга “Ваз 21063” русумли, давлат рақам белгиси 10 J 506 FA бўлган автомашина ҳайдовчиси лозим топилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси жами 32 маротаба қоидабузарликлар содир этган, 1 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлигини ошириш, 31 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаган ҳолда, жарималар миқдорини 9.435.825 сўмга етказган.
Иккинчи ўринга “Cobalt” русумли, давлат рақам белгиси 10 J 434 LA бўлган автомашина ҳайдовчиси сазовор бўлди. Ушбу автомашина ҳайдовчиси жами 21 маротаба яъни, 18 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 3 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаслик каби қоидабузарликларни содир этиб, жарима миқдорини 4.193.700 сўмга етказган.
Учинчи ўринда “Matiz” русумли, давлат рақам белгиси 01 O 905 RA бўлган автомашина ҳайдовчиси бормоқда. У жами 17 маротаба қоидабузарликлар, жумладан, 16 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига, 1 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаган ҳолда ҳаракатлангани учун, жарима миқдори 2.845.725 сўмни ташкил қилди.
Тўртинчи ўринни “Spark” русумли, давлат рақам белгиси 01 B 361 PA бўлган автомашина ҳайдовчиси эгаллади. Ҳайдовчи 15 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаган. Жарима миқдори 2.246.625 сўмни ташкил этди.
Ниҳоят, сўнгги – Бешинчи ўрин «соҳиби» «Nexia 2 GLE» русумли, давлат рақам белгиси 30 707 FAA бўлган автомашина ҳайдовчиси бўлди. У 14 марта белгиланган тезлик талабларига амал қилмаган ҳолда ҳаракатланган. Унга 3.295.050 сўмлик жарима белгиланди.
8251views0replies
0

Изоҳлар