Излаш
RUUZ

Технологиялар

Ўзбекистонда GTA, MORTAL KOMBAT ва яна 32 та ўйинга тақиқ қўйилди

Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, сотиш ва ижарага бериш тақиқланган компьютер ўйинлари рўйхати тасдиқланди.

7486views0replies
0

Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссиясининг 2017 йилнинг 25 январдаги 1-сон баённомаси билан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган компьютер ўйинлари рўйхати” тасдиқланди.
Шу мақсадда барча лицензиатлардан номлари иловада келтирилган компьютер ўйинларининг нусхаларини тайёрланишига, тарқатилишига ва ижарага берилишига йўл қўймасдан фаолият олиб боришлари талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган "Аудиовизуал асарларни,  фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, ижарага бериш,  шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом” ҳамда Лицензиатлар билан тузилган битимининг 3-бандига мувофиқ Лицензиат, ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш ва ижарага бериш фаолиятини амалга оширишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилинишини ҳамда зўравонликни,  порнографияни,  мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни,  фуқаролар тинчлигини,  миллатлараро ва динлараро тотувликни бузишни,  Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишини ҳамда унинг тарихий,  маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишини тарғиб қилувчи ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотишга йўл қўймасликни таъминлаши белгилаб қўйилган.
7486views0replies
0

Изоҳлар