Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда сохта ички ишлар ходими қўлга олинди

Тошкентда ўз мақсадлари учун қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб юрган Анвар Тожибоевич Туракулов қўлга олинди.

3440views0replies
0

2017 йилнинг 21 май куни тахминан соат 02:00 да, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан, Юнусобод туманида жойлашган “Уч Қахрамон” йўл патрул хизмати масканида «Матиз» русумли автоулов тўхтатилди.
Текширув давомида ҳайдовчи Анвар Тожибоевич Туракулов ўзини ички ишлар ходими деб таништириб, хизмат гувоҳномасини тақдим этган. Хизмат гувоҳномаси шубҳали кўринганлиги сабабли, у ИИБга олиб борилиб, ундан ушбу гувоҳнома олиб қўйилан.
Олиб борилган тергов олди суриштирув жараёнида гувоҳнома А.Т.Туракуловнинг марҳум отасига тегишли бўлганлиги ва унга ўзининг фотосуратини ёпиштириб, сохталаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 1-қисми билан (сохталаштирувчининг ўзи фойдаланиш мақсадида расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш) жиноят иши қўзғатилган.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар идораларига мурожаат этишларингизни сўраймиз.
3440views0replies
0

Изоҳлар