Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда “CITROEN-PEUGEOT” автомобиллари ишлаб чиқарилади

“CITROEN-PEUGEOT” гуруҳи ва “Ўзавтосаноат” АК ҳамкорликда «Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotive» қўшма корхонасини барпо этишади.

3843views0replies
0

“Ўзавтосаноат” АК’нинг хабарига кўра, янги завод “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида қурилади.
Завод “Peugeot” ва “Citroёn” брендлари остида йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бўлади.
Устав капитали 30 млн. еврога тенг қўшма корхона икки томоннинг тенг улуши асосида фаолият юритади. Лойиҳа бўйича умумий инвестиция қарийиб 130 млн. еврога тенг.
“Пежо Ситроен” гуруҳи янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини жорий қилишда ва мутахассислар малакасини оширишда кўмак кўрсатади.
Завод ишлаб чиқаришни бошқариш, маҳсулот сифати, етказиб бериш ва савдо масалаларида “Пежо Ситроен”нинг замонавий тизими бўйича иш олиб боради.
Шу билан бирга, автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни жалб қилиш йўли билан биринчи йилнинг ўзидаёқ янги қўшма корхонада 50% маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш кўзда тутилган. Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АК таркибида 30 га яқин йирик заводлар ва 160 дан ортиқ ўрта ва кичик корхоналар айнан маҳаллийлаштириш дастури асосида иш олиб бормоқда.
Ташкил қилиниши режалаштирилаётган қўшма корхонада йилига 16 000та автомобиль ишлаб чиқарилади. Уларни юртимизда, шунингдек, узоқ ва яқин хориж давлатларидаги экспорт бозорларида сотиш режалаштирилган.
3843views0replies
0

Изоҳлар