Излаш
RUUZ

Оммавий

UzCard пластик карталари “Qiwi” тўлов тизимига уланади

“Qiwi” тўлов тизими орқали UzCard пластик карталарига пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

3391views0replies
0

Миллий Банк матбуот хизматининг "UzNews.uz" муҳбирига берган хабарига кўра, ушбу хизмат РФ ҳудудида фаолият юритаётган ва Ўзбекистонга пул ўтказмаларини амалга оширадиган ўзбекистонлик фуқаролар учун мўлжалланган.
Лойиҳани амалга ошириш учун UzCard карталарида валюта ҳисоби очилади ва картага Россиядан пуллар рублда келиб тушади. Келиб тушган пуллар “Qiwi” тўлов тизимининг ўтказма вақтидаги курси бўйича АҚШ долларига конвертация қилинади. Қабул қилинган маблағларни Ўзбекистон ҳудудида жойлашган махсус терминаллар орқали нақдлаштириб олиш мумкин бўлади.
Ушбу лойиҳа мижозларга қулайлик яратган ҳолда, банк иш вақти ва иш кунидан қатъи назар пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради.
“Ҳозирда ушбу лойиҳа якуний босқичда ва янги хизматни яқин ойларда ишга тушириш режалаштирилган”, - деб хабар қилди банк вакили.
3391views0replies
0

Изоҳлар