Излаш
RUUZ

Жамият

"Ўзсувтаъминот" Сирдарё ҳокимининг сув таъминоти учун ажратилган $7 млн ўзлаштирилгани ҳақидаги баёнотини рад этди

Вилоят ҳокими Ғофур Мирзаев аҳолини сув билан таъминлаш учун ОТБдан олинган $7 млн қарз "еб юборилгани"ни айтганди.

498views0replies
0

Иллюстрация / "Ўзсувтаъминот"

Аввалроқ, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев Ховос туманида 126 минг аҳолини сув билан таъминлаш учун Осиё тараққиёт банкидан олинган $7 млн қарз талон-торож қилинганини айтганди.
Аммо, "Ўзсувтаъминот" АЖ мазкур баёнотни рад этиб, пуллар нимага сарфланганини очиқлади.
Қайд этилишича, 2016 йил 23 август куни Сирдарё вилоятининг Боёвут, Ховос, Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туман марказларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, Халқаро тендер комиссиясининг баённомасига асосан пудратчи сифатида Туркиянинг "Alke Insaat Sanayi ve Ticaret" компанияси ғолиб деб топилди.
Маълум бўлишича, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун жами 7 млн 310 минг доллар пул ажратилган. Лойиҳа хабарда айтилаётганидек Осиё тараққиёт банки эмас, балки Жаҳон банки иштирокида амалга оширилган бўлиб, бунда Жаҳон банки томонидан 6 млн 250 минг доллар, Ўзбекистон томонидан эса 1 млн 060 минг доллар ажратилган.
"Ушбу маблағлар талон-тарож қилинмай, пудратчи томонидан лойиҳада кўзда тутилган барча ишлар бажарилган. Хусусан, пудратчи томонидан субпудратчи "Mega-Mebiko" қўшма корхонаси билан биргаликда Сирғали сув иншоотидан Ховос туманининг Оқчангал аҳоли яшаш пунктигача 28 км масофага диаметри 700 мм бўлган шиша толали қувурлар ётқизилиб, қурилиш-монтаж ишлари 2019 йилнинг июнь ойида тугатилди", - дейилади "Ўзсувтаъминот" АЖ берган хабарда.
Келтирилишича, бугунги кунда қувурлар сув босимини кўтара олмаётгани туфайли тармоқда бир қанча сизгичлар пайдо бўлган. Бу эса, ўз навбатида, аҳолини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш имконини бермаяпти.
498views0replies
0

Изоҳлар