Излаш
RUUZ

Жамият

Сирдарёда ЙПХ ходими алкотестер ўрнига бир марталик стакандан фойдаланмоқчи бўлди — видео

Мастликни аниқлаш учун алкотестер воситасидан фойдаланмаган ЙПХ ходими бўйича изоҳ берилди. 

282views0replies
0

видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ЙПХ ходими ҳайдовчи спиртли ичимлик ичган ёки йўқлигини бир маротаба фойдаланиладиган стакан орқали текширмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ муносабат билдирди.
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги хизмат вақтида Lacetti ҳайдовчисини тўхтатиб, мастлик ҳолатини текшириш учун ир марталик стакандан фойдаланмоқчи бўлган  ЙПХ ходими О.Эгамбердиев нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. 
Маълумот ўрнида, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари учун эски намунадаги 7 дона ва янги намунадаги 16 дона, жами 23 дона спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқловчи алкотестер мосламалари тарқатилган.
282views0replies
0

Изоҳлар