Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди

Энди иш вақтидан ташқари ўзини тутиш одоб-ахлоқ нормаларини бузган давлат хизматчилари жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

349views0replies
0

Сенат

Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги кодекс халқ муҳокамасига қўйилди. Кодексда биринчи бор давлат хизматчиси тушунчаси ва унинг турлари ҳамда уларнинг таърифи берилмоқда.
Давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ масалалари бўйича ваколатли органлар сифатида қуйидагилар белгиланмоқда:
— Давлат ташкилотларидаги одоб-ахлоқ комиссиялари;
— Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги;
— Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.
Шунингдек, Давлат хизматчиси фаолиятида бир қатор чекловлар белгиланмоқда. Жумладан, 
— Мансаб ваколатларини сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг органлари манфаатлари йўлида амалга ошириш, давлат ҳокимияти вакиллик органига сайланган сиёсий давлат хизматчилари бундан мустасно;
— Илмий, спорт, педагогик ҳамда инновацион ғоя ва таклифларни татбиқ этиш билан боғлиқ фаолиятдан ташқари тадбиркорлик ва ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш;
—  Ўз хизмат мавқейини суиистеъмол қилган ҳолда фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зарар етказиш орқали шахсий фойдани олиш;
—  Ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш.
Шунингдек, давлат хизматчисининг шахси билан боғлиқ совғаларни қабул қилиш, иш жараёнидаги меҳмондўстлик белгиларини қабул қилиш учун талаблар ҳамда давлат хизматчисининг иш вақтидан ташқари ўзини тутиш одоб-ахлоқ нормалари белгиланмоқда.
Давлат хизматчисининг ташқи кўринишига оид талабларга асосан умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, нейтраллик, камтарлик ва интизомни намоён этиши лозимлиги кўрсатиб ўтилмоқда.
Одоб-ахлоқ қоидалари бузилиш ҳолатларини қайд этиш ва уларни кўриб чиқиш ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларга риоя қилиш ва уларни бузганлик учун жавобгарлик тортиш тартиби белгиланмоқда.
Муҳокама 24 декабрга қадар давом этади.
349views0replies
0

Изоҳлар