Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак жазоланди

Вояга етмаган қизга нисбатан беҳаё ҳаракатлар қилган 32 ёшли эркак суд қилинди.

1089views0replies
0

ИИВ

Аввалроқ, Тошкентда метрода 32 ёшли эркак 13 яшар қизга тегажоғлик қилгани ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.
2021 йил 2 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчи К.Ш.га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.  
Унга кўра, ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этликда айбли деб топилди. 
Унга иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушланган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖКнинг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 10 ой 21 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилди.
1089views0replies
0

Изоҳлар