Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қаршида 20 ёшли техникум талабаси ўзини 4-қаватдан ташлаб, жонига қасд қилди

“Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида ўзини ташлаб юборган қиз бўйича прокуратура маълумот берди.

1441views0replies
0

видеодан кадр

Қаршида техникум талабаси ётоқхонанинг 4-қаватидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.
Аниқланишича, 30 ноябрь куни соат 19:00 ларда Қарши шаҳрида жойлашган “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида яшаган 2-босқичда ўқиган 20 ёшли талаба қиз ётоқхона 4-қаватидан сакраб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Марҳуманинг ўлим сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинмоқда.
1441views0replies
0

Изоҳлар