Излаш
RUUZ

Оммавий

Ўзбекистон бир қатор давлатлар билан халқаро авиақатновларни тўхтатди

Бунга коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми тарқалишини олдини олиш бўлган.

601views0replies
0

UzNews.uz

Эпидемиологик вазият мураккаб бўлган бир қатор давлатлар билан халқаро авиақатновлар тўхтатилади, дея хабар берди ССВ Матбуот хизмати.
Республика махсус комиссиясининг йиғилишида янги йил арафасида мамлакатда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш ва мамлакат ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик бўйича бир қатор масалалар кўриб чиқилди. 
2021 йил 3 декабрдан 2022 йил 10 январга қадар:
Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг билан халқаро авиақатновлар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республика ҳудудига кириш) тўхтатилди.
Мазкур давлатларнинг фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, сўнгги 14 кун давомида юқоридаги давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига киритилмайди.
Масъул вазирлик ва идоралар ушбу давлатлардаги мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда улар билан халқаро авиақатновларни босқичма-босқич тиклаш юзасидан таклиф киритиб бориши белгиланди.
601views0replies
0

Изоҳлар