Излаш
RUUZ

Криминал

Турин политехника университетининг 18 ёшли талабасининг ўлдирилиши тафсилоти маълум қилинди — видео

Андижонлик талабани уриб ўлдирган унинг тенгдоши воқеа қандай бўлганини айтиб берди.

2074views0replies
0

видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкентда 18 ёшли йигит Турин политехника университетининг 18 ёшли талабаси уриб ўлдиргани ҳақида хабар бергандик.
Мазкур фожиа тафсилотлари маълум қилинди.
Талабанинг ўлишига сабабчи бўлган 18 ёшли йигитнинг сўзларига кўра, у андижонлик биринчи босқич талабаси бўлган марҳум талабани ўлдирмоқчи бўлмаган, балки ҳақоратга жавобан унинг юзига урган.
"25 ноябрь куни тахминан соат 12:30 ларда Турин политехника университети ҳовлисида 1-босқич талабалари С. ва М. учрашиб, масалаларини ҳал қилишган. Суҳбатдан сўнг улар ўзаро бир тўхтамга келишган. Кейинроқ, уларнинг шу курсда ўқийдиган талаба С. келиб уларни ярашиб олганликларини сўраган. Аммо, жабрланувчи Ш. аралашманг деб, унга қарши чиққан. Шу пайт Самандарнинг дўсти А. келиб Ш.нинг юзига мушт уриб, ерга йиқитган. Натижада, Ш. воқеа жойида вафот этган", - дейилади ҳуқуқ-тартибот идораси хабарида.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Ш.нинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, мияга қон қуйилиши ва мия тўқималарининг шикастланиши сабаб бўлган.
"Биз Турин политехника университетига бордик. У ердаги йигитлар жанжаллашишаётганди. Мен уларнинг олдига бордим ва ўша пайтда мен танимаган бир йигит бақирди ва мени қаттиқ ҳақорат қилди. Кейин, унинг юзига муштим билан урдим. Менинг зарбамдан одам ўлишини тасаввур ҳам қилолмагандим. Тенгдошларимга айтмоқчиман,хатоларимни ҳеч қачон такрорламанг. Қилган жиноятим учун 8-10 йилга қамалишим мумкин. Марҳум ўқувчининг ота-онасидан мени кечиришларини сўрайман, қилган ишимдан жуда афсусдаман", - деди А.
Мазкур ҳолат юзасидан А.га нисбатан ЖК.нинг 104-моддаси учинчи қисми "д" банди (баданга қасддан оғир шикаст этказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда.
2074views0replies
0

Изоҳлар