Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Марҳум талаба ижарада яшаётган бўлган. 

300views0replies
0

UzNews.uz

Қорақалпоғистон прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021 йил 24 ноябрь куни соат 07:00 ларда Нукус шаҳри 22-кичик туман 8/6-уй 43-хонадонда ижарада яшовчи Нукус Давлат педагогика институтининг талабаси Р.Р. исмли йигит ижара хонадонида вафот этган.
Аниқланишича, марҳумнинг ўлимига хонадонда ўрнатилган иситиш қозони оташхонасидан сизиб чиққан ис гази сабаб бўлган.
Марҳум Р.Р.га нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат бўйича Нукус шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текшириш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
300views0replies
0

Изоҳлар