Излаш
RUUZ

Реклама

Тўловлар учун совғалар: Payme янги Payme People содиқлик дастури бўйича акция бошлади

Бу акция бўйича Дубайга саёҳат, iPhone 13 Pro Max, пул мукофотлари, шунингдек, кўплаб бошқа совғалар ютиб олишингиз мумкин.

465views0replies
0

Масъулиятли. Ғамхўр. Оптимистик. Улар туфайли, телефон ёқилган, интернет ишлайди, уй иссиқ ва ёруғ. Яқинлар ва дўстлар, масофадан туриб ҳам, ёрдамни ҳис қилишади. Улар қимматли вақтни қандай тежашни ва уни ҳақиқатан муҳим бўлган нарсага сарфлашни билишади.
Булар - Payme фойдаланувчилари. Ўз фойдаланувчиларига ҳурмат билдириб, Payme янги содиқлик дастурни ишга туширмоқда.
Сиз Дубайга саёҳат, янги смартфон, ўйин консолини узоқ вақтдан бери орзу қиласизми ёки шунчаки янги йил муваффақиятли бўлишидан аломатни кутяпсизми? Payme сизнинг орзуларингизни рўёбга чиқаришга ёрдам беради. Бунинг учун дастурдан фойдаланиш кифоя. Ахир мўъжизалар фақат янги йилдагина содир бўлмайдику.
Танловда иштирок этиш учун нима қилиш керак
Шартлар жуда оддий: акцияда қатнашиш учун алоҳида бирор нарса қилиш шарт эмас, Payme'дан фойдаланиш кифоя.
2021 йил 22 ноябрдан 2022 йил 21 январгача ҳар 100 сўм транзакция учун 1 балл сизга бериб борилади. Тўпланган баллар сонига қараб, сизга мақом берилади.
Агар шу вақт ичида сиз 10 000 балл тўпласангиз, сиз биринчи даражага ўтасиз ва биринчи даражали совринлар ўйинининг иштирокчисига айланасиз. Ҳар бир иштирокчига шахсий ID рақами берилади.
Маълум миқдордаги балларни тўплаш ва иккинчи даражага ўтиш орқали, сиз автоматик равишда ўз даражангиздаги ва аввалги даражадаги совғалар ўйинининг иштирокчисига айланасиз. Даража қанчалик баланд бўлса, янги йилда ёқимли ҳадя ёки қимматбаҳо совғани ютиб олиш имконияти шунчалик кўп бўлади.
Ҳар бир даража учун тўпланиши керак бўлган баллар сони, совринлар рўйхати ва бошқа маълумотларни, ҳавола орқали ўтиб, билиб олишингиз мумкин.
Ғолибларни қандай совғалар кутмоқда
Совғалар орасида пул мукофотлари, Payme ҳамкорларининг промо-кодлари, гаджет аксессуарлари ва Payme логотипи туширилган товарлар, шунингдек, ҳамкорларнинг махсус совринлари мавжуд.
Шунингдек, Payme акциясида сиз супер-совринлар: икки кишилик Дубайга унутилмас саёҳат, Мальдив оролларига ажойиб саёҳат, iPhone 13 Pro Max, Samsung планшети ва телефони, Playstation 5 каби супер-совринларни ютиб олишингиз мумкин.
Танлов қандай ўтади ва совринларни қаердан олиш керак
Ғолиблар 2022 йил 22 январь куни тасодифий танлов асосида аниқланади. Уларнинг ҳар бири Payme иловасига ўз ютуғи ҳақидаги маълумотлар билан пуш-хабарнома олади. Ютуқни cиз махсус QR-код ёрдамида олиб кетишингиз мумкин.
Пул мукофотлари фойдаланувчининг Payme Card электрон ҳамёнига ўтказилади. Промо-кодлар пуш-хабарномалар орқали дарҳол иловада кўрсатилади.
Совринларнинг бахтли ғолиблари ўз совғаларини Riviera савдо марказининг атриумида 2022 йилнинг 22 январидан 5 февралига қадар ишлайдиган махсус тарқатиш жойида байрам ва хурсандчилик муҳитида олишлари мумкин бўлади. Совғани олиш учун сиз QR-кодни кўрсатишингиз керак.
Интернетга уланиш билан боғлиқ муаммолардан ташвишланмаслигингиз мумкин, Payme сиз учун бу ҳақда қайғуриб, совға тарқатиш жойида бепул Wi-Fi тақдим этади.
Бу эрда барчани махсус ўқитилган промо-ходимлар кутиб олишади, улар нима қаерда эканлигини билишга ва танловнинг барча шартларини тўғри бажаришга ёрдам беришади.
Супер совринлар Riviera савдо маркази атриумида бўлиб ўтадиган ва Ўзбекистонлик блогерлар иштирок этадиган шоу-дастурли гала-концертда топширилади.
Сиз илова орқали яқинларингизга пул ўтказиш йўли билан уларга ғамхўрлик билдирасиз, Payme эса катта Payme People оиласининг бир қисми бўлганингиз учун сизга миннатдорчилик ва ҳурмат изҳор қилади.
Танлов тафсилотлари билан ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Дастурда иштирок этиш учун сиз Payme иловасининг янгиланган версияси фойдаланувчиси бўлишингиз керак.
Иловани ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
Payme 24 соатлик call-маркази: (+998) 78-150-22-45(+998) 71-200-02-05.
Реклама ҳуқуқлари асосида
465views0replies
0

Изоҳлар