Излаш
RUUZ

Жамият

Москвада ўзбекистонлик мигрантлар учун патент нархи кўтарилади

Кейинги йилдан Россия пойтахтида чет элликларга ишлаш ҳуқуқини берувчи патент нархи оширилади.

514views0replies
0

ufms-gov.ru

Россия пойтахти Москва шаҳрида чет эл фуқароларининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патент нархи кўтарилади. Бу ҳақда Москва ҳукумати вазири, шаҳар иқтисодий сиёсат бошқармаси бошлиғи Кирилл Пуртов маълум қилди. 
Қайд этилишича, 2022 йилдан бошлаб Москвада меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент ошади, бу коэффициент асосида чет эл фуқароларининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патент нархи ҳисоблаб чиқилади.
Шаҳарда 2022 йилда меҳнат мигрантлари учун патент нархи ойига 5341 рублдан (тахминан 768 минг сўм) 5900 рублгача (тахминан 848 минг сўм) кўтарилади. 
"Қабул қилинган қонунга мувофиқ, 2022 йилда меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент 2,3878 дан 2,4832 гача оширилади. Бу патент нархини ойига 5900 рублгача оширади. Олдинги нарх — 5341 рубль 2020 йилда белгиланган бўлиб, бу йили ўзгармади", - деган Пуртов.
514views0replies
0

Изоҳлар