Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда 23 ёшли Matiz ҳайдовчиси пиёдани уриб кетди

Пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган.

316views0replies
0

ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, 24 ноябрь куни тахминан соат 00:40да пойтахтнинг Сергели туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлган.
Маълум бўлишича, 23 ёшли Matiz ҳайдовчиси Д.И. йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 39 ёшли пиёда К.Ш.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, аммо шифокорларнинг ёрдамига қарамасдан, вафот этган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.
316views0replies
0

Изоҳлар