Излаш
RUUZ

Сиёсат

Норвегиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ташқи ишлар вазири Норвегия Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди.

269views0replies
0

ТИВ

Бугун, 24 ноябрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Норвегия Қироллигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жон Микал Квистадни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва фаолиятига омад тилади.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Норвегия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги муҳокама қилинди.
Бўлажак тадбирлар, хусусан, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали кўриб чиқилди.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
269views0replies
0

Изоҳлар