Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззахда маҳкум қўшнисини пичоқлаб, ўзини-ўзи осиб қўйди

Колонияда жазо ўтаётган маҳкум қочиб кетиб, қўшнисини пичоқлаган.

1106views0replies
0

видеодан кадр

Жазони ўтаётган маҳкум қўшнисини пичоқлаб, ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 15:00 ларда Зафаробод туманида жойлашган 30-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум шартнома асосида Шароф Рашидов тумани Қаҳрамон маҳалласида жойлашган ЖЧЖда ишлаётган бўлган. 
Шу куни у ўз иш жойини ташлаб, ўзи яшаган Бахмал тумани Қир қишлоғига бориб, қўшнисининг ўнг қўл кафтига ва қорин қисмига ошхона пичоғи билан жароҳат етказиб, қочиб кетган.Воқеа оқибатида жабрланувчи шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Маҳкумнинг ўзи эса 18 ноябрь куни соат 00:30 ларда Бахмал туман ҳудудидаги Чоршанба деҳқон бозоридаги дўкон айвонига ўзини осган ҳолда топилган.
1106views0replies
0

Изоҳлар