Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сирдарёдаги ЙТҲда Nexia ҳайдовчиси билан ёниб кетди

Nexia ва "Зил" юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди.

407views0replies
0

ИИВ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 14:25 атрофида Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида А.Н. бошқарувидаги Nexia автомашинаси ҳамда Н.Қ. бошқарувидаги "Зил-ММЗ 554" русумли юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Ушбу ЙТҲ натижасида Nexia автомобилида ёнғин юзага келган.
Ёнғин натижасида Nexia автомобили ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
407views0replies
0

Изоҳлар