Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди

Ўзбекистон раҳбарини Путиннинг ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

514views0replies
0

president.uz

Москвадаги “Внуково-2” аэропортида давлат раҳбарини Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шундан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан музокара ўтказиш учун Кремлга йўл олди. 
Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
514views0replies
0

Изоҳлар