Излаш
RUUZ

Сиёсат

Лавров Мирзиёевнинг Москвага ташрифи давомида қандай ҳужжатлар имзоланишини айтди

Учрашув чоғида президентлар турли соҳалардаги ҳамкорликка қаратилган 18 та ҳужжат имзолаши кутилмоқда.

533views0replies
0

ТИВ

Пайшанба куни Москвада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.
Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Россияга бўлажак олий даражадаги ташрифга томонларнинг юқори даражада тайёрлигини мамнуният билан қайд этдилар, шунингдек, давлатлараро муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Икки давлат халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида яқин алоқаларни давом эттириш ва ўзаро ёрдамга тайёр эканини билдирилди.
"Келгуси йил бизда юбилей — Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Биз ушбу алоқалар замирида турган иттифоқчилик ва стратегик шерикликнинг асосий тамойилларини қадрлаймиз. Улар вақт синовидан ўтди ва барча азимутларда юқори динамикани намойиш этди", — деди Сергей Лавров.
Шунингдек, президентлар учрашувида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 18 та ҳужжат имзоланишини таъкидлади. Хусусан, халқаро ядро ва радиацион хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги битим, қурилиш, энергетика, устувор тармоқлар ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштиришга оид ҳужжатлар.
Учрашув якунлари бўйича вазирлар қатор икки томонлама ҳужжатларни, жумладан, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва биологик хавфсизлик бўйича ўзаро англашув меморандумини, шунингдек, икки вазирлик ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.
533views0replies
0

Изоҳлар