Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга жўнаб кетди

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

292views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан ташриф билан Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Олий даражадаги музокаралар бугун Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
292views0replies
0

Изоҳлар