Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғонада ота ва бола ис газидан заҳарланиб, вафот этди

62 ёшли ота ўзининг ўғли билан бир уйда ётган вақтда заҳарланган.

349views0replies
0

Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона туманида 2 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 ноябрь кунидан 18 ноябрь кунига ўтар кечаси Фарғона тумани Гулшан МФЙ Само кўчасидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 62 ёшли Х.А (эркак) ва бирга яшовчи 31 ёшли ўғли Х.Б  яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш натижасида ҳодиса жойида вафот этган.
"Ҳозирда  юқоридаги  ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади", - дейилади хабарда.
349views0replies
0

Изоҳлар