Излаш
RUUZ

Тайинловлар

“Замдекан машмашалари”дан кейин Педагогика университети ректори ўзгарди

Тошкент давлат педагогика университетига янги ректор тайинланди.

842views0replies
0

Қонунчилик палатаси

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжонович Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди. 
Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, ушбу қарор билан Педагогика университетининг собиқ ректори Алишер Умаров лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, мазкур университетнинг декан ўринбосари талаба қизни зўрламоқчи бўлгани ҳамда уни бинонинг деразасидан пастга итариб юборгани ортидан Олий таълим вазирлиги университет раҳбарияти ва масъулларига нисбатан қатъий ташкилий ва интизомий чоралар кўрилишини маълум қилинганди. 
842views0replies
0

Изоҳлар