Излаш
RUUZ

Жамият

​​​​​​​Яқин қариндошлар бир давлат корхонасида ишлагани учун жазо белгиланмоқда

Ходимларни қариндошлигини била туриб, уларни бошқа ишга ўтказмаган раҳбар ҳам жазоланади. Бу бўйича қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

631views0replies
0

UzNews.uz

"Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қонун лойиҳасида ўзаро яқин қариндош (тўғри шажара) ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (катта бобо-бувилар, бобо-бувилар, ота-оналар, ўғил ва қизлар, невара ва эваралар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонаси ва унинг таркибидаги тузилмаларда бирга хизмат қилишлари бўйича жавобгарлик киритилмоқда.
Унга кўра, яқин қариндошлик ҳақида иш берувчига маълум қилмаслик БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача ҳамда хабар берилган тақдирда иш берувчи уларни ишлаб келган иш (лавозим)га тенг бошқа иш (лавозим)га ўтказиш чораларини кўрмаса БҲМнинг 25 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланмоқда.
Давлат хизматчиси ўзаро қариндошлик ришталарига эга бўлган шахс билан хизмат қилаётганлиги ўзига маълум бўлган вақтдан бошлаб 10 кун муддат ичида давлат ташкилоти раҳбарига бу ҳақида хабар бериши лозим.
Мазкур ҳолатлар ходим билан меҳнат шартномаси тузилгандан сўнг аниқланган тақдирда, иш берувчи ушбу ходимлардан бирини, бири иккинчисига бевосита ёки унинг назорати остида бўлмаган аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим)га ўтказиш чораларини кўриши шарт.
631views0replies
0

Изоҳлар