Навоий вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 13 ноябрь куни халқ депутатлари Қизилтепа тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоятнинг янги ҳокими Нормат Турсунов 25 йилдан буён Қизилтепа туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Шабон Набиевни бошқа ишга ўтганлиги сабабли вазифасидан озод этиб, унинг ўрнига Улуғбек Файзиевни туманнинг янги ҳокими этиб тайинланганини маълум қилди.
Маълумот ўрнида, У.Файзиев бугунги кунга қадар Навоий шаҳридаги "Zarafshan Golden Group" МЧЖ таъсисчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Навоий вилоятига Тошкент шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи Нормат Турсунов ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.