Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент ва бошқа шаҳарларда нега чанг-қумли ғубор ҳолати юзага келгани маълум бўлди

Ўзгидромет ҳаводаги чанг миқдори белгиланган миқдордан 5 баробарга ошгани ҳақда хабар берди.

1776views0replies
0

t.me/tashkent_away

Ўзгидромет хабарига кўра, Уралдан келаётган совуқ фронт зонасида шамолнинг секундига 12-15 метргача, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса секундига 20-25 метргача кучайиши кузатилган.
Шамол кучайишининг оқибатида, тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилган ва республиканинг қатор туманларида кўринувчанлик 500-1000 метргача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқарган.
Қайд этилишича, ҳаводаги чанг миқдори белгиланган миқдордан 5 баробарга ошган.
Ҳозирда шамол тезлиги 5-10 метргача бўлиб турибди ва бу 24:00га қадар давом этиши мумкин.
1776views0replies
0

Изоҳлар