Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Тошкент ИЭСда $109 миллионлик 2 та газ трубина қурилмаси ўрнатилади

Инвестиция лойиҳаси бош пудратчиси сифатида Туркиянинг Çalik Energy компанияси иштирок этади.

257views0replies
0

tpp.uz

Тошкентда иссиқлик электр марказида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича Çalik Enerji компанияси билан шартнома имзоланди. Бу ҳақда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Матбуот хизмати хабар бремоқда.
2024 йилга қадар марказда ҳар бирининг қуввати 32 МВт бўлган иккита газ турбина қурилмаси бунёд этилади ва лойиҳанинг бош пудратчиси сифатида Туркиянинг Çalik Enerji компанияси иштирок этади.
“Ўйлайманки лойиҳани юқори уюшқоқлик билан ташкил қиламиз ва мамлакат энерготизимини ривожлантиришга ҳисса қўшамиз”, - деди лойиҳа менежери Заҳид Аричи. 
Лойиҳанинг умумий қиймати – $109, 243 млн, шундан:
Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) маблағлари – $81,06 млн;
Корхонанинг ўз маблағлари – $15,46 млн;
Ўзбекистоннинг қўшган улуши – $12,71 миллионни ташкил қилади.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида, марказ томонидан йилига қўшимча 515,6 млн кВт.соат электр ва 690,3 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади, бунда юқоритежамкор технологиялар эвазига 219 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинади.
Атроф муҳитга чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 200,5 тоннага камайтирилади.
257views0replies
0

Изоҳлар