Излаш
RUUZ

Реклама

EducationUSA тармоғи «Марказий Осиё минтақаси учун кузги виртуал EducationUSA» кўргазмасини ўтказади

Кўргазмада талабаларга молиявий ёрдам, шунингдек, тўлиқ стипендиялар ҳам таклиф қилинади.

186views0replies
0

6 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 14:00дан 20:00га қадар «Марказий Осиё минтақаси учун кузги виртуал EducationUSA» кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазмада АҚШнинг аккредитациядан ўтган юзта олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этади ҳамда бакалавр, магистрлик, докторлик даражалари ва интенсив инглиз тили дастурлари таклиф этилади.
Шунингдек, кўргазма давомида жонли веб-семинарларда қатнашиш, исталган университет вакиллари билан суҳбатлашиш ва саволлар бериш мумкин бўлади.
Иштирок этадиган барча университетлар вакиллари хорижий талабаларга молиявий ёрдам, шунингдек, тўлиқ стипендияларни ҳам таклиф қилади.
Кўргазмада қатнашиш учун рўйхатдан ўтинг: educationusa.events/november6
Реклама ҳуқуқлари асосида
186views0replies
0

Изоҳлар