Излаш
RUUZ

Жамият

Бир қатор туман ҳокимлари “вақт машинаси ихтиро қилишди”

Тахиатош, Бойсун, Бўстон ва Термиз тумани ҳокимлари томонидан халқ депутатлари Кенгашлари мажлисини ўтиб кетган санага чақириш тўғрисидаги қарорлар имзоланди.

350views0replies
0

UzNews.uz

Ижтимоий тармоқда бир қатор туманлар ҳокимлари томонидан имзоланган халқ депутатлари Кенгашларини мажлисга чақириш тўғрисидаги қарорлари ўтиб кетган санага тўғри келган.
ЎзА директор ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram’даги каналида бунга эътибор қаратди.
— Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими И.Маткаримов 5 октябрда қарор чиқариб, Халқ депутатлари туман Кенгашининг мажлисини 4 октябрь кунига;
— Сурхондарё вилочяти Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев 13 октябрда қарор чиқариб, депутатлар мажлисини 11 октябрга;
— Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими в.б. С.Носирова эса 13 октябрда қарор чиқариб, 9 октябрга депутатлар мажлисини чақирган.
— Шунингдек, Термиз тумани ҳокими Ш.Ўринов 25 октябрдаги қарори билан, депутатлар мажлисини 21 октябрга чақиради.
350views0replies
0

Изоҳлар