Излаш
RUUZ

Сиёсат

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига янги муфтий сайланди

Янги муфтий Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сайланган.

833views0replies
0

muslim.uz

19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
Йиғилишда Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланган.
Нуриддин Холиқназаров иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Оқ тепа» жоме масжиди имом-хатиби ва Андижон вилояти бош имом-хатиби бўлиб ишлаган.
2019 йилдан шу кунга қадар эса Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритаётган эди.
833views0replies
0

Изоҳлар