Излаш
RUUZ

Сиёсат

“Адолат” партияси ОТМларда квоталарни тўлиқ бекор қилиш таклифини илгари сурди

Ҳуқуқшунос олимлар А. Расулов ва Ш. Хўжаев ушбу таклифга ўз фикрларини билдиришди.

253views0replies
0

UzNews.uz

Ҳуқуқшунос олимлар А. Расулов ва Ш. Хўжаев ўз мақолаларида “Адолат”нинг олий таълим квоталарини бутунлай йўқ қилишга оид кескин таклифини кўриб чиқишган. 
Уларнинг фикрича, олий таълим квоталарини йўқ қилиш эътиборни жалб қилса-да, мазмун ва моҳияти бўйича ОТМлар орасидаги мусобақа ва соғлом рақобат муҳитига таъсир кўрсатиши, ўқишга кириш учун танлов ўтказишда муаммолар вужудга келишига олиб келиши мумкин. 
“Бинобарин, квоталарни кескин йўқ қилиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга мамлакатимизда олий таълим қамровини кенгайтириш юзасидан режали асосда ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган беш йил давомида квоталар уч бараварга, яъни 57907 та (2016/2017 ўқув йили)дан 157755 та (2021/2022 ўқув йили)га кўпайтирилди. Шунинг учун олий таълим квоталарини йўқ қилиш мақсадга мувофиқ эмас, мазкур масалани олий таълим қамровини босқичма-босқич кенгайтириш ҳисобига муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ”, - деб ёзади муаллифлар.
Мақоланинг тўлиқ матнини ушбу ҳавола орқали ўқинг
253views0replies
0

Изоҳлар