Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда келгуси беш йилда интернет тезлиги 5 бараварга оширилади

Пойтахтга жамоат учун замонавий 1100 та автобуслар келтирилади. Энди ҳар бир талабага ойига 5 GB бепул интернет берилади.

200views0replies
0

t.me/uzlidep

Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган сайловчилар билан учрашувда пойтахтдаги экология муаммосига тўхталди.
Унинг таъкидича, Тошкентда ҳавода чанг миқдори белгиланган меъёрлардан 2 баравар кўп. Энди шаҳарда "яшил ҳудуд"ларни кўпайтириш, устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади. Келгуси йилда ҳар бир туманда сайилгоҳ ҳамда шаҳар бўйича 25 та "яшил ҳудуд" ва аллеялар ташкил этилади.
"Шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи 28 та каналнинг 111 километр қирғоқлари мустаҳкамланади ва сайилгоҳлар ташкил этилади. Шунингдек, пойтахтнинг 60 километр канал бўйлари, 250 километр пиёда йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экилади. Тошкент катта ҳалқа йўлининг атрофида манзарали дарахтлар экилиб, иҳотазорлар ташкил этиш орқали "яшил белбоғ" яратилади ҳамда пиёда ва велойўлаклар ташкил этилади. 
Шаҳардаги "яшил майдонлар" улуши ҳозирги 16 фоиздан 30 фоизга етказилади", - таклифларини илгари сурди президентликка номзод.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ўзининг беш йиллик дастуридаги яна бир нечта режаларини айтди.
Унга кўра, 200 га яқин мунтазам автобус йўналишлари ташкил этилади. Жамоат транспорти паркини янгилаш учун 400 та замонавий автобус, 700 та электробус олиб келиниб, 90 та янги замонавий метро поездлари келтирилади ҳамда йўловчилар ташиш қуввати 2 баробарга оширилади.
Ушбу даврда пойтахтда интернет тезлигини 5 бараварга, рақамли хизматлар ҳажмини 3 баробарга ошириш режалаштирилган.
— Шаҳарда қуриладиган ҳар бир кўп қаватли уй-жой, таълим, тиббиёт, маданият ва бошқа объектлар юқори тезликдаги интернет тармоғи билан жиҳозланиши шарт бўлади;
— Мавжуд 2 мингта тиббиёт ташкилотлари,  боғча, мактаб, олийгоҳ ва маҳалла идоралари юқори тезликдаги интернет тармоғига уланади;
— Барча метро станциялари, автобус бекатлари ва бошқа жамоат жойлари симсиз интернет тармоғи билан таъминланади;
— Давлат хизматлари ва пенсия тизими тўлиқ рақамлаштирилади;
—Мирзо Улуғбек туманида IT-парк фойдаланишга топширилиб, рақамли маҳсулотлар ҳажми 100 миллион долларга етказилади.
Бунда, сунъий интеллект қурилмаларидан кенг фойдаланган ҳолда, аҳоли гавжум жойлар, дам олиш масканлари, вокзал ва аэропортлар ҳамда чорраҳаларда шахсни идентификация қилиш имконияти яратилади.
200views0replies
0

Изоҳлар