Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда йўловчи қиз ҳайдовчини пичоқлади

Қиз Spark ҳайдовчиси унга тегажоғлик қилганини айтди. Ҳайдовчи эса ҳолатни бошқача изоҳлайди. ИИББ ҳодиса қаҳрамонлари билан суҳбат ўтказди.

1300views0replies
0

видеодан кадр

Тошкент шаҳрида йўловчи қиз Spark'да ҳайдовчининг бўйнига бир неча маротаба пичоқ тортди, дея хабар берди пойтахт ИИББ Матбуот хизмати.
Маълумот берилишича, шаҳарда кира қилмоқчи бўлган Spark ҳайдовчиси йўлда учраган фуқарони машинасига ўтқазади. Манзилига етай деганда орқа ўриндиқда ўтирган йўловчи қиз ҳайдовчининг бўйнига пичоқ тортади.
"Қизни бекатда туширмоқчи бўлиб, секинлашганимда бирданига пичоқ тортиб қолди. Аввал бўйним ачишгандай бўлди, нима бўлаётганини англамадим. Кейин автобуснинг орқасига бориб урилдим. Машинадан тушиб, бекатдаги одамлардан ёрдам сўрадим. Қиз эса пичоқ тирашда давом этди. 10 секундларда ўзимга келиб олганимдан сўнг қарасам, ҳеч ким ёрдам бермаяпти. Қизнинг қўлини қайириб, одамлардан ‘'102’'га қўнғироқ қилишини сўрадим. 
Айрим одамлар буни нотўғри тушуниб, бу қизга нега озор беряпсан, деди. Кейин бўйнимни кўрсатиб, мана, пичоқ тортиб юборди. Илтимос, ёрдам беринглар, деганимдан кейин ҳамма қизни ўраб олди. ‘'102’'га телефон қилишди", - дейди ҳайдовчи.
Аммо, қизнинг айтишича, ҳайдовчи унга тегачоғлик қилмоқчи бўлган. Шунинг учун, у бундан қўрқиб, унга пичоқ тираган.
"Дарҳол пичоқни олиб, бўйнига тирадим. Уни тўғри ушлаганманми ёки йўқ, буни билмайман. Уни шунчаки қўрқитмоқчи эдим. Кескин ҳаракат қилган пайти тегиб кетган бўлиши мумкин. Лекин унга пичоқни қаттиқ тирадимми ёки йўқ, билмайман, тўғриси", - йўловчи қиз.
Хабарга кўра, масалани ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг, ойдинлик киритилади.
1300views0replies
0

Изоҳлар