Излаш
RUUZ

Жамият

"Бухорода 2021 йил якунигача газ қазиб олиш янада жадаллаштирилади" —  "Ўзбекнефтгаз"

Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ мазкур вилоятда табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш ишлари ҳолатини ўрганди.

207views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Жумладан, ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Бухоро вилоятидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқарма ва заводлари бўлди.
Ишчи гуруҳ томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ташкил этилган штабда департамент бошлиқлари, бошқарма директори, ўринбосарлари ва мутахассислари иштирокида тезкор йиғилиши ўтказилди.
Унда Газли регионидаги конларда олиб борилаётган геологик излов-қидирув ишлари танқидий муҳокама қилинди. Бундан ташқари, “Учқир” кони атрофида углеводородлар захирасини ўстириш ҳамда 3D сейсмик-қидирув ишлари ҳолати ҳам таҳлил қилинди.
Бошқарув раиси томонидан янги майдонларни очиш, газ захираларини оширишга қаратилган тадбирлар ижроси борасида қилинаётган ҳар бир иш муҳокама қилиниб, тегишли департамент бошлиқларига кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, бошқармада 2021 йил якуни билан углеводородлар қазиб чиқариш режа кўрсаткичларини бажарилиши, газ қазиб олишни кўпайтириш учун қилинаётган тадбирларнинг самарадорлиги таъминлаш масалалари кўриб чиқилди ва бурғилаш ишларини, конларни ўзлаштириш учун газ қувурларини қуриш лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига вазифалар белгилаб берди.
Кун тартибидаги яна бир масала, Газли газни қайта ишлаш заводида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган йўл харитасининг ижро ҳолати ҳам муҳокама қилиниб, унда белгиланган ишларнинг самарадорлиги баҳоланди, белгилаб олинган кейинги босқичдаги ишларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича мавжуд муаммоли масалалар кўриб чиқилди.
Куз-қиш мавсумида республика аҳолиси учун суюлтирилган газни барқарор етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, бошқарма раҳбарияти ва департамент бошлиқларига йўл харитаси бандларини ўз вақтида бажарилишини таъминлаш вазифаси топширилди.
Ташриф доирасида, ишчи гуруҳ конлардаги янги қудуқларни бурғилаш қурилмаларида ва қудуқларни капитал таъмирлаш ускуналарида меҳнат қилаётган мастер, кузатувчилар ҳамда барча ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, уларга қўшимча қулайликлар яратиш чоралари белгиланди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш масаласи, шунингдек газни қайта ишлаш заводи қурилмаларини қишки мавсумга ҳозирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар жойидан ўрганилди. Йўл қуйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича бошқарма ва завод раҳбарларига тадбирларни тўлиқ бажариш талаби қуйилди.
Бошқармада транспорт хизматларини кўрсатиш тизими самардорлигини ошириш, ёқилғи-мойлаш материаллари харжатларини камайтириш учун, Газли шаҳарчасидаги автогараж ўрнига Газли заводи ҳудудида автотранспорт воситаларини сақлаш учун қурилаётган автомобиллар сақлаш биноси қурилиш ишлари жойидан ўрганилди.
Бошқарув раиси жорий йилда совуқ ҳаво ҳарорати кутилганидан аввалроқ бошланганини инобатга олган ҳолда, қурилиш ишларини тезлаштириш учун енгил конструкцияли металлоконструкция ва қурилиш материалларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидлади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
207views0replies
0

Изоҳлар