Излаш
RUUZ

Жамият

Ислом цивилизацияси маркази қурилишига қанча маблағ ажратилгани маълум бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ҳамда ушбу марказни қурувчи АЖ ўртасидаги шартномага ўзгартириш киритилди.

651views0replies
0

president.uz

Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳудудида қурилаётган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қурилиши юзасидан шартнома имзоланди.
Унга кўра, жорий йил 11 октябрь куни буюртмачи Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ҳамда пудратчи "Трест-12" АЖ ўртасидаги 2017 йил 27 декабрдаги шартномага ўзгартириш киритилди.
Шартномада келтирилган рақамларга кўра, мазкур марказ қурилиши учун тахминан 1 трлн 723 млрд сўм сарфланади.
Шу билан бирга, ўзбек миллий валютасида кўрсатилган мазкур маблағларни 2021 йил 12 октябрдаги Марказий банк курси билан ҳисоблаганда $161,5 миллионни ташкил қилмоқда.
651views0replies
0

Изоҳлар