Излаш
RUUZ

Жамият

“Четдан газ сотиб олишга ҳам тайёрмиз, сабаби, саноатимиз ишлаяпти” – Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод қашқадарёлик сайловчилар билан учрашмоқда.

396views8replies
0

ЎзЛиДеП

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун, 11 октябрь куни сайловчилар билан учрашиш ҳамда давлат раҳбари сифатида бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига келди.
Давлат раҳбари дастлаб Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилди.
Шавкат Мирзиёев аллома асарлари бугунги кунда ҳам долзарблигини, уларнинг мағзини халқимизга, ёшларга етказиш кераклигини таъкидлади. Шу мақсадда Қарши давлат университети қошида Абу Муин Насафий номида илмий марказ ташкил этиш таклифини билдирди.
Шундан сўнг президентликка номзод қашқадарёлик сайловчилар билан учрашди. Учрашувни номзоднинг Қашқадарё вилояти бўйича ишончли вакили Темур Поёнов очди. Давлат раҳбари мамлакат газ экспортига қодирлигини маълум қилди.
“Бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман – 2016 йилгача биз асосан газ билан пахта сотардик. Газдан кўпи билан 1 млрд, пахтадан нари борса 800-900 млн доллар даромад олардик. Ҳозир биласизлар, четга нари борса 15-20 фоиз газ сотяпмиз. Чунки эски шартномаларимиз бор. Керак бўлса четдан газ сотиб олишга ҳам тайёрмиз, сабаби, саноатимиз ишлаяпти”, - деди давлат раҳбари.
Президент аввало, Қашқадарё вилоятининг ўзини газ билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
“Нега вилоят туманларида тадбиркорлик ривожланмайди? Чунки, газ ва электр ресурслари етишмайди. Аслида эса энергоресурслар Қашқадарёдан бошқа жойларга етказилади. Биз аввало, вилоятнинг ўзига беришимиз керак. 
Нишон, Китоб, Ғузор ва Яккабоғ туманларининг саноат газ тармоқлари янгиланади ва ушбу ҳудуд тадбиркорлари барқарор энергия билан таъминланади. Бунга 600 млрд сўм ажратилади”, - тилга олди Шавкат Мирзиёев.
396views8replies
0

Изоҳлар