Излаш
RUUZ

Криминал

"9 ойда қарийб 78 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди" — Энергетика вазирлиги

Ўзбекистонда аҳоли томонидан 4 кунда 130 мингта хонадоннинг 1 кунлик газ истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

290views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда сўнгги 9 ой мобайнида аҳоли томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича маълумот берди. 
Қайд этилишича, 2021 йил 20-24 cентябрь кунлари ўтказилган ўрганишлар давомида республика бўйича табиий газдан 67 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Ушбу қисқа 4 кун ичида 1 миллион 379 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Таққослаш учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 130 мингта хонадоннинг 1 кунлик газ истеъмолини ташкил қилади.
Ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
Шу ўринда жорий йилнинг 9 ойида республика бўйича табиий газдан жами 2 минг 535 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг натижасида, 86 миллион 923 минг куб метр ёки 77 миллиард 877 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Таққослаш учун ушбу миқдордаги ҳажм ҳозирги кунда 40 мингта хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмолини ташкил этади.
290views0replies
0

Изоҳлар