Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда 9 ойда “чиройли” авторақамлар сотувидан тушган пул маълум қилинди

Авторақамларнинг сотуви 1,7 бараварга, қиймати 28,3 фоизга ўсган. Энг арзони 450 минг сўм бўлган.

361views0replies
0

ЎзА

Жорий йилнинг 9 ойи давомида avtoraqam.uzex.uz орқали ўтказилган онлайн-аукционларда 221,1 млрд сўмлик 105,6 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси хабар берди.
Қайд этилишича, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 1,7 бараварга, қиймати бўйича – 28,3 фоизга ўсган. Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн сўмга тенг бўлган.
361views0replies
0

Изоҳлар