Излаш
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи қиз Жаҳон чемпионатида иккита медалга эга чиқди

Жидда шаҳрида ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Озода Ҳожиева Ўзбекистон термасига илк кумуш медални ёздириб қўйди.

231views0replies
0

Туризм ва спорт вазирлиги

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Озода Ҳожиева иккита медалга эга чиқди.
Қизлар ўртасида -55 кг вазн тоифасида Озода Ҳожиева даст кўтариш бўйича 4-ўринни эгаллади.
Аммо силтаб кўтариш машқида Озода Ҳожиева илк уринишида 92 кг, иккинчи уринишида 95 кг оғирликни ўзига бўйсундирди. Охирги уринишда эса 98 кг оғирликни кўтара олмади ва 3-ўринни эгаллади.
Иккикураш бўйича 172 кг натижани қайд қайд этган Озода 2-ўринни эгаллади ва терма жамоа ҳисобига Жаҳон чемпионатининг дастлабки кумуш медалини тақдим этди.
Бунга қадар ўғил болалар ўртасида -61 кг вазн тоифасида Ҳусинбой Матрасулов даст кўтариш машқида 119 кг натижа кўрсатиб, учинчи ўринни эгаллаганди.
231views0replies
0

Изоҳлар