Излаш
RUUZ

Криминал

Қалбаки 210 млн сўмни муомалага чиқарган "пул ясовчилар" ушланди

Ушбу пулларни сотиш билан шуғулланган шахс ҳам қўлга тушди. У қалбаки 50 млн сўмни 5 млн сўмга пулламоқчи бўлган.

364views0replies
0

ДХХ

ДХХнинг UzNews.uz’га хабар беришича, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1988 йилда туғилган С.Ш. қалбаки 100 минг сўмлик купюрадан иборат жами 50 млн сўмни 5 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 
Шунингдек, унинг яшаш манзилида 2 млн 600 минг сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу қалбаки пуллар Олмалиқ шаҳрида яшовчи 22 ёшли У.М. ва Пискент туманида истиқомат қилувчи 20 ёшли М.С.лар томонидан компьютер ва рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги маълум бўлиб, улар ҳам ҳибсга олинди.
Шунингдек, ушлангунга қадар улар томонидан жами 210 млн сўм миқдоридаги қалбаки 100 минг сўмлик купюралар муомалага чиқариб юборилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
364views0replies
0

Изоҳлар