Излаш
RUUZ

Жамият

"Ўзбек тили тарғиботи бўйича флаерлар ҳеч бир тилни камситишга қаратилмаган" — Чирчиқ ҳокимлиги

Бугун Чирчиқ шаҳрида айрим русча сўзларнинг ўзбекча муқобилини тарғиб қилиш акцияси танқидларга сабаб бўлганди. Ҳокимлик бунга муносабат билдирди.

313views0replies
0

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги

Аввалроқ, “Маънавият ва маърифат” маркази Чирчиқ шаҳар бўлими  томонидан ўзбек тилида сўзлашувчи аҳолининг тилда бор ва мужассам бўлган муқобил сўзлардан тўғри ва ўринли фойдаланишни тарғиб қилгани акс этган флаерлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. 
Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ушбу тарғибот ишлари муносабат билдирди.
“Бугун аҳоли орасида кундалик мулоқатларда  кўп ишлатилаётган ўзлаштирма сўзларнинг ўзбек тилидаги муқобилини топиш ва ишлатишга кўмаклашиш мақсад қилинган. Бу нафақат бошқа тилларда, балки давлат тилида мулоқот қилувчиларни ўзбек тилида аниқ ва беҳато сўзлашда ўзига хос бир даъватдир”, - дейилади муносабатда. 
Ҳокимлик давлат тилининг расмий мақомини мустаҳкамлаш мақсадида қилинаётган бундай маърифий-тарғибот ишларига бошқача тус бермасликка чақирган. 
“Бу ҳолатдан норозилик кайфиятини билдираётган фуқароларга тарқатилаётган материалларда ҳеч бир тилни камситиш каби бошқа мақсадлар йўқлигини, бу тилимиз софлигини бузаётган айрим ажнабий сўзларнинг давлат тилидаги муқобили борлигини эслатиш ва ундан фойдаланишга хайрли бир даъват эканлигини эслатамиз”, - қўшимча қилинади расмий муносабатда.
313views0replies
0

Изоҳлар