Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш санаси эълон қилинди

Сайлов куни (24 октябрь) ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз беришда иштирок этишлари мумкин.

293views0replies
0

UzNews.uz

Марказий сайлов комиссиясининг берган маълумотига кўра, 2021 йил 14-20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.
“Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан олдин овоз бериш учун сайловчи сабабини кўрсатган ҳолда тегишли сайлов участкасига ариза билан мурожаат қилади.
Тўлдирилган сайлов бюллетени ёпиқ конвертда, участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.
293views0replies
0

Изоҳлар