1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Ҳодисалар
2 октябрь, 22:10 986 0

Автоблогер Бобур Ғаниев ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди — видео

Бобур Ғаниев қилган ишидан пушаймонлигини билдирди. Қўл телефонидан топилган порнографик материаллар бўйича экспертиза тайинланди.
Автоблогер Бобур Ғаниев ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди — видео
Фото: Видеодан кадр
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда автоблогер сифатида танилган Бобур Ғаниев ЙПХ ходимларини "ментлар" деб ҳақоратлагани учун Учтепа тумани ИИО ФМБга олиб келингани, унинг қўл телефонидан порнографик материаллар аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди Бобур Ғаниев ва унинг шериклари — Аброрбек Қўзибоев (Epica ҳайдовчиси), Обид Салимов (йўловчи)га нисбатан ҳукм ўқиди.

ЙПХ инспекторларини “мент” дея ҳақоратлагани учун Бобур Ғаниев МЖтКнинг 41-моддаси билан айбли деб топилиб, БҲМнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортилди. Бундан ташқари, МЖтКнинг 194-моддаси билан БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима ва МЖтКнинг 195-моддаси билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Унинг шериклари ҳам жарима ва 15 суткага маъмурий қамоқ жазосини олди.

Автоблогер Бобур Ғаниев ҳолат бўйича ҳам ўз фикрини билдириб, қизишиб кетганини, ходимларни ҳақорат қилганини айтди ва бундан пушаймонлигини таъкидлади. Унинг қўл телефонидан топилган порнографик материаллар тарқатилгани ёки тарқатилмаганлигини текшириш учун экспертиза тайинланган.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар