Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда жанжал кўтарган автоблогер ушланди, телефонидан порно материаллар чиқди — видео

ЙПХ ходимларини танқид қилиш билан танилган Бобур Ғаниев инспекторларни ҳақорат қилди.

1920views0replies
0

видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 22:30 ларда Учтепа туманида ўтказилган рейдда ЙПХ ходимлари томонидан Epica автомобили тўхтатилиб, текширилган.
Шу вақтда машинадаги йўловчи, ижтимоий тармоқда автоблогер сифатида танилган Бобур Ғаниев ҳолатни телефон билан видеога олиб, ходимларни "ментлар", деб ҳақоратлаган.
Шунингдек, у ходимларга бўюсунмай, улар билан жанжаллашган. Шундан сўнг, ҳайдовчи ва автоблогер туман ИИО ФМБга олиб келинган. 
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, блогернинг қўл телефони текширилганда, унда порнографик видеолар борлиги аниқланган. Тўпланган ҳужжатлар туман ИИОга юборилган.
1920views0replies
0

Изоҳлар