1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Жамият
24 сентябрь, 13:15 374 0

Ярим йилда давлат амалдорлари 592 млрд сўм “еб юборгани” айтилди

Талон-торож қилиш бўйича етакчилар яна Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирлиги мансабдор шахслари бўлди. Ушбу тизим вакиллари моддий зарар етказишда ўтган йили ҳам пешқадам бўлган.
Ярим йилда давлат амалдорлари 592 млрд сўм “еб юборгани” айтилди
Фото: UzNews.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов “Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов натижаларини комплекс таҳлили” бўйича ахборотни тақдим этди.

Унга кўра, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳолатлари билан боғлиқ бўлган 1676 та жиноят ишлари тергов қилиниб, судларга юборилган.

Таҳлилга кўра, шундан 107 та Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 74 та Халқ таълими вазирлиги, 69 та давлат улуши бўлган давлат ташкилотлари, 66 та банк, 64 та Мактабгача таълим вазирлиги, 55 та Транспорт вазирлиги, 32 та Энергетика вазирлиги, 26 та Сув хўжалиги вазирлиги, 26 та Меҳнат вазирлиги, 24 та Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, 23 та Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 15 та Маданият вазирлиги, 15 та Давлат солиқ қўмитаси, 14 та Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, 13 та Қишлоқ хўжалик вазирлиги, 10 та Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, 9 та ҳоким ўринбосарлари, 9 та Молия вазирлиги, 5 та Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, 4 та Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилган.

Суд якунлари бўйича коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича 592,5 млрд сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланиб, шундан 170,8 млрд сўми ёки (28%) ундирилиб, 421,7 млрд сўм Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиши белгиланган.

Ушбу кўрсаткич 2020 йилда қуйидагича бўлган: 249 та Халқ таълими вазирлиги, 166 та Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 78 та банк, 70 та Мактабгача таълим вазирлиги, 53 та Ергеодезкадастр қўмитаси, 31 та Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 31 та Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, 18 та ҳоким ўринбосарлари, 18 та Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, 13 та ДСҚ, 7 та Мудофаа вазирлиги, 3 та судья, 3 та Архитектура қўмитаси, 2 та Адлия вазирлиги, 947 та бошқа вазирлик ва идоралар мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилган.

Жиноий жавобгарликка тортилган шахслар ҳудудлар кесимида қуйидагича: 245 та Тошкент вилояти, 173 та Самарқанд вилояти, 170 та Жиззах вилояти, 130 та Сурхондарё вилояти, 152 та Фарғона вилояти, 109 та Наманган вилояти, 100 та Андижон вилояти, 95 та Қашқадарё вилояти, 85 та Сирдарё вилояти, 79 та Хоразм вилояти, 78 та Тошкент шаҳри, 78 та Қорақалпоғистон Республикаси, 51 та Навоий вилоят, 19 та Бухоро вилоятида мансабдорлик жиноятлари қайд этилган.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар