Излаш
RUUZ

Жамият

Тезлик учун белгиланган жарима камайтирилиши мумкин

Қонунчилик палатаси депутатлари тегишли қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Радарлар кўрсатган тезликдан соатига 5 км айириб ташлаган ҳолда жавобгарликка тортиш таклиф қилинди.

376views0replies
0

ЙҲХББ

“Адолат” СДПнинг Қонунчилик палатасидаги фракциясида йўл ҳаракати соҳасидаги айрим ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималар миқдорини камайтириш таклиф қилинди.
Хусусан, транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга Bluetooth, қулоқчин каби қўлни банд қилмайдиган аксессуарлардан фойдаланган ҳолда телефонда гаплашишга рухсат берилмоқда. Шунингдек, транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитор учун ҳам жавобгарлик бекор қилинмоқда.
Бундан ташқари, тезликни ошириб юборганлик учун радарлар қайд этган тезликдан соатига 5 км айириб ташлаган ҳолда жавобгарликка тортиш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, ҳайдовчилардан “права”, техпаспорт, суғурта полиси каби ҳужжатларни ёнида олиб юриш талаб қилинмайди. Фақат биометрик паспорт ёки ID-карта етарли бўлади. Ҳайдовчининг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бор ёки йўқлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали мустақил текширилади.
Қонун лойиҳасига қўшимча равишда депутатлар томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши) 2-қисми санкциясидаги жарима миқдорини амалдаги БҲМнинг 5 баравари ўрнига 3 баравар қилиб белгилаш таклифи билдирилди.
376views0replies
0

Изоҳлар