1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
1 USD = 10710.63 1 EUR = 12436.11 1 RUB = 149.57
БҲМ = 270 000 сўм МҲЭКМ = 822 000 сўм
Жамият
24 сентябрь, 09:36 560 0

Тошкентда 5 нафар талабанинг заҳарланиб вафот этишида айбланган уй эгасига суд ҳукми ўқилди

У мазкур талабалар билан ижара шартномаси тузмай, уларни техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган уйига ижарага қўйган. 
Тошкентда 5 нафар талабанинг заҳарланиб вафот этишида айбланган уй эгасига суд ҳукми ўқилди
Фото: UzNews.uz
Аввалроқ, Тошкентда 5 нафар ТАТУ ва Сингапур университети талабаларининг жасадлари ўзлари яшаб келган ижара уйидан номаълум моддадан заҳарланиш аломатлари билан топилгани ҳақида хабар бергандик

Олис суд Матбуот хизматининг хабар беришича, уй эгасига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълумотга кўра, судланувчи мазкур талабалар билан қонуний ижара шартномаси тузмай, уларни ҳаёт учун хавфли ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган уйига ижарага қўйган. 

Оқибатда ижарада яшовчи 5 нафар ижарачининг мурдалари номаълум этиологик моддадан заҳарланиш ташхиси билан топилган.

Ҳолат юзасидан судланучига нисбата ЖКнинг 102-моддаси (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар