Излаш
RUUZ

Жамият

MY5 телеканали маъмурий жавобгарликка тортилди

Телеканал “Ўзбекистон кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси”нинг аъзоларига тегишли кинофильмларни уларнинг рухсатисиз ва шартнома тузмасдан эфирга узатган.

494views0replies
0

MY5

11 август куни Интеллектуал мулк агентлиги “Ўзбекистон кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси”дан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатни қабул қилган.
“Менинг юртим” телеканали томонидан “Ўзбекистон кино ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси”нинг аъзоларига тегишли бўлган кинофильмлар уларнинг рухсатисиз ва шартнома тузмасдан эфирга узатилганлиги аниқланган.
Ушбу маъмурий иш материаллари 15 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан кўриб чиқилди. Телеканалнинг мансабдор шахсига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-1-моддаси биринчи қисми билан маъмурий жарима жазоси қўлланилган.
Ушбу ҳолат мансабдор шахсларни БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
494views0replies
0

Изоҳлар