Излаш
RUUZ

Жамият

Россия Ўзбекистонга парвозлар сонини оширади

Россиянинг COVID-19 тарқалишига қарши кураш бўйича махсус штаби Ўзбекистон шаҳарларига бўлган мунтазам рейслар сонини оширишга қарор қилди.

252views0replies
0

"Аэрофлот" / Facebook

Россияда эпидемиологик вазият барқарорлашаётгани туфайли “Аэрофлот” авиакомпанияси 5 октябрдан Ўзбекистон ва яна тўртта давлат билан йўлга қўйилган мунтазам рейслар сонини оширади.
Энди Москва – Тошкент йўналишида ҳафтасига 4 та авиақатнов амалга оширилади.Бунга қадар “Aэрофлот” Тошкент ва Москва ўртасида ҳафтасига иккита рейсни амалга ошираётганди.
Бундан ташқари, янги йўналишлар ҳам очилади:
Ҳафтада икки марта:
• Москва — Бухоро;  
• Москва — Самарқанд.
Ҳафтада бир марта:
• Москва — Урганч;
• Москва — Наманган;
• Москва — Фарғона;
• Москва — Андижон;
• Москва — Термиз.
252views0replies
0

Изоҳлар